Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий тиббиёт маркази клиникаси бруцеллёз бўлими мудири, олий тоифали врач инфекционист.
Иш стажи 35 йилдан ортиқ.
Маълумоти:
- И.П.Павлов номидаги Самарқанд Давлат медицина институтини тугатган (1982-1988 йилларда).
- Россия Федерацияси Астрахань вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ва Астрахань Давлат медицина институти базаларида интернатура ўтган (1988-1989 йилларда).
Биографик маълумотлар:
- Жиззах вилоят Жиззах тумани юқумли касалликлар шифохонаси врач инфекционисти (1989-1998 йилларда).
- Жиззах вилоят юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлими реаниматолог инфекционисти, шу билан бир вақтда Вилоят соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бош инфекционисти (1998-2000 йилларда).
- Эпидемиология, микробиология, юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникаси врач инфекционисти (2000-2002 йилларда).
- Эпидемиология, микробиология, юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникаси бўлим мудири (2002-2020 йилларда).
- Эпидемиология, микробиология, юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникаси бош врачи даволаш ишлари бўйича ўринбосари (2006-2009 йилларда).
- Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий тиббиёт маркази бўлим мудири (2020 йилдан хозирги кунгача).
Илмий йўналиш:
- Юқумли касалликлар бўйича 30 дан зиёд илмий мақола, теъзислар муаллифи ва хаммуаллифи.
Профессионал ютуқлар:
- Америка Қўшма Штатлари Чикаго шахрида Зооноз касалликлар бўйича халқаро анжуман иштирокчиси (2006 ва 2019 йилларда).
- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланган (2018 йилда).
- Ўзбекистон Республикаси “Мехр саховат” кўкрак нишони билан мукофатланган (2020 йилда).