Ҳар йили бутун дунёда 28 июль — Халқаро гепатитга қарши курашиш куни кенг нишонланади. Бундан кўзланган асосий мақсад дунё аҳолисининг гепатит хасталигига бўлган эътиборини янада кучайтириш ва уларнинг ушбу касаллик ҳақидаги хабардорлигини оширишдан иборат.
Шу муносабат билан 2026 йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, Вирусология илмий-тадқиқот институти ва ҳудудий марказ филиал юқумли касалликлар мутахассислари ва бирламчи бўғин шифокорлари иштирокида учрашув ва мулоқотлар бўлиб ўтади. Анжуман Республикаси Президентининг 2022 йил 16 майдаги “Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-243-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.
Анжуманда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, Вирусология илмий-тадқиқот институт мутасадди вакиллари, ҳудудий марказ филиал юқумли касалликлар шифохоналари ходимлари, бирламчи бўғин шифокорлари, гепатологлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.