post image

Марказ мутахасислари Қорақалпоғистон Республикасида

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида ССВнинг 2022 йил 24 майдаги №87 буйруғи асосида амлий ва услубий ёрдам кўрсатиш учун Республика  ихтисослаштирилган  РИЭМЮПКИАТМ  директори Таджиев Ботир Мирхошимович  бошчилигида марказ ходимлари ,  РИЭМЮПКИАТМ бош шифокорнинг даволаш ишлари буйича муовини  Холматова К.Ш, Хошимова Х.Н (шифокор инфекционист), Набиходжаева Д.К (шифокор инфекционист) ва РИЭМЮПКИАТМ  Вирусология  ходимлари Рискиев К.Р (шифокор инфекционист), Маьмуров В.Ф (шифокор инфекционист) ва Абдурахимова Д.Р (илмий ходим) дан ташкил топган бир гуруҳ мутахасилар билан Юқори Чирчиқ туманининг  марказий шифохонаси оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларида бўлиб чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил қилинди.

Хизмат сафари жараёнида қуйидаги тадбирлар амалга оширилди:

Ишчи гурух иштирокида   25-30 майга қадар 3 та Оилавий шифокор пунктларида,  5 та Оилавий поликлиникада ва 1 та Куп тармокли поликлиникада ва Марказий тиббиёт бирлашмасининг клиникасида  юқумли касалликлар билан оғриган беморлар  ва ушбу  тиббёт муассаларига мурожат қилган ахоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди хамда юқумли касалликларни эрта ташхислаш ва замонавий даволаш усуллари буйича худудий даволаш-профилактика муассасаларида фаолият олиб бораётган  мутахассисларнинг билим ва амалий кўникмалари даражасини  янада ошириш мақсадида услубий-амалий тавсиялар берилди.

Юқори Чирчиқ туман Марказий тиббиёт бирлашмаси қошидаги юқумли касалликлар бўлимида даволанаётган беморлар ва туман кўп тармоқли поликлиникасида диспансер руйхатида турган беморлар кўрикдан ўтказилиб, юқумли касалликларни даволаш ва юқумли касалликларни олдини олиш хамда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш буйича давра сухбатлари ўтказилдива маслахатлар берилди.

Хизмат сафари давомида жами  243 та бемор курикдан  ўтказилди , шулар ичидан янги аниқланган  касалликлар сони 179 тани ташкил қилди,  219 та беморга  амбулатор даво учун тавсиялар берилди , 3 та беморга туман куп тармокли шифохонасида стационар даволаниш учун йўлланма берилди, 61 нафар бемор туман куп тармоқли шифохонасининг юқумли касалликлр бўлимига ётказилди, шифохонанинг хирургия бўлимига 60 нафар, терапия бўлимига 50 нафар бемор даволаниш учун ётказилди.  2 нафар беморга  Вилоят шифохонасида даволаниш учун  йўлланма берилди,  9 нафар беморга Республика миқёсида стационар даволанишга тавсия ва йўлланма берилди.  Ундан ташқари ишчи гурух томонидан махаллаларда хонадонбай куриклар ташкил қилинди ва 20 нафар бемор хонадонбай курикдан ўтказилди. Ўзбекистонда вирусли гепатитларнинг элиминацияси программаси буйича Юқори Чирчиқ туманига 2500 дона Вирусли гепатит В ва С ни аниқлаш мақсадида тест системалар ва уларни руйхатдан ўтказиш мақсадида планшетлар тақдим этилди. Ахолини скрининг қилиш 28.05.2022 дан бошланди ва шу кунга қадар 200 та бемор скринингдан ўтказилди. Тиббий кўриклар ва скрининг давом этмоқда.

Юқори Чирчиқ туманида хизмат сафари давомида амалга оширилган тадбирлар буйича жадвал тўлдирилди. Ишчи гурухнинг фаолияти давом этмоқда.