Республика соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва халқимизга малакали тиббий ёрдам кўрсатишда йиллар давомида тўпланиб қолган муаммо ва камчиликларни ҳал этиш ҳамда тиббиёт соҳасини келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш учун мамлакатимиз тарихида илк маротаба 2022 йил 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан янги форматдаги «Тиббиётдаги ислоҳатлар-инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқот натижасида барча республика ихтисослаштирилган илмий-амплий марказлар вилоятларда мутахасисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича сезиларли даражада ишлар олиб борилмоқда. Шу жумладан, 2022 йил 20 апрел куни РИЭМЮПКИАТМ илмий ишлар бўйича директор ўринбосар, т.ф.д.Таджиева Нигора Убайдуллаевна ва катта илмий ходим т.ф.н. Мирзажанова Доно Баходировна биргаликда Бухоро вилояти Жандор тумани тиббиет бирлашмасига карашли юкумли касалликлар булимида оғир беморлар тиббий кўригини амалга оширишди. Шифокорларга беморларни даволаш, диагностика, касалликдан сўнг ривожланиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш бўйича маслахатлар берилди.

