Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан “очиқ мулоқоти” да белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази етакчи мутахасислари томонидан Республикамизнинг барча худудларида жойлашган кўп тармокли марказий туман касалхоналари ва поликлиникаларда аҳолини тиббий кўригини ташкил этмокда.
Тошкент вилояти, Тошкент туманида жойлашган кўп тармоқли поликлиникада тиббиёт фанлари номзоди Урунова Дилбар Махмудовна бошчилигидаги инфекционистлардан ташкил этган тиббий гуруҳ 50 дан ортиқ беморларни тиббий кўрикдан ўтказди. Мутахассислар томонидан беморларга даволаш, касалликни олдини олиш, тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш бўйича маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида тор мутахасислар томонидан аҳолига вирусли гепатитларни, ОИВ инфекциясини, гелминтозларни ва бошқа юқумли касалликларни олдини олиш бўйича керакли маслаҳатлар берилди, юқумли касалликларга қарши режали эмланиш ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ушбу тадбирлар Республикамизнинг барча вилоятларида амалга ошириш режалаштирилган.