post image

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий - амалий тиббиёт маркази 2022 йил учун 14.00.10 -Юқумли касалликлар ихтисослиги бўйича таянч докторантурага (PhD) ва 14.00.30 - Эпидемиология ихтисослиг

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий - амалий тиббиёт маркази 2022 йил учун 14.00.10 -Юқумли касалликлар ихтисослиги бўйича таянч докторантурага (PhD) ва 14.00.30 - Эпидемиология ихтисослиги бўйича докторантура (DSc) ҳамда таянч докторантурага (PhD)  қабул эълон қилади:

Керакли ҳужжатлар:

  • марказ директорининг номига ариза;
  • меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси
  • (ишлаётган талабгорлар учун);
  • олий таълим муассасаси  бакалавриат (мутахассислик дастурлари бўйича), магистратура  ёки клиник ординатурани тугатганлик (тиббиёт фанлари учун) тўғрисидаги дипломларининг нусхалари;
  • докторантура (DSc) учун олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;
  • эълон қилинган мақола ва тезисларнинг нусхалари;
  • паспорт нусхаси;
  • маълумотнома ва таржимаи ҳол.

 

Таянч докторантурага (PhD)  танловда иштирок этувчи  талабгорлар ихтисослик ва чет тили бўйича кириш имтиҳонларини топширадилар, докторантура (DSc) талабгорлари эса ихтисослик бўйича суҳбатдан ўтади.

         Ҳужжатлар 2021 йилнинг 15 сентябридан 15 октябригача қабул қилинади.

         Кириш имтиҳонлари 2021 йилнинг 5 ноябридан 25 ноябригача ўтказилади.

Барча талабгорлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг http://phd.mininnovatoin.uz/ веб сайтида рўйхатдан ўтишлари лозим.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин

94 625-82-95