post image

Юқори малакали шифокорлар бепул кўрик ўтказдилар

Тошкент туманидаги 75-сон оилавий поликлиникада Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий тиббиёт маркази ходимлари томонидан аҳоли бепул кўрикдан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йил 28 март куни соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирларга бағишланган видеоселектор йиғилишида республикада фаолият юритадиган ҳар бир марказ бир ойлик иш режимига ўтиши кераклиги ва бунда чекка ҳудудларда истиқомат қиладиган аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш учун барча шароитларни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган эди.

75-сон оилавий поликлиникада ўтказилган тиббий кўрик давомида ҳудудда яшовчи болалар ва катталар юқори малакали инфекционист-шифокорлардан тиббий-маслаҳат ҳамда стационар ва уй шароитида даволаниш бўйича тавсиялар олдилар.

Жараён ушбу лавҳада.